Samarqand viloyati
musiqali drama teatri


Қоб-ИЛ

“Қоб-ИЛ” спектакли ҳақида қисқача маълумот Саҳналаштирувчи режиссёр: Овлякули Ходжақули Жаҳон адабиётида кўплаб дурдона асарларнинг яратилиши теология тақдим этган пурмаъно ривоятларнинг ўрни беқиёсдир. Улар фақат илоҳиёт аҳли томонидангина эмас, балки халқнинг турли табақалари, қолаверса, турли динлар кесимида ислоҳотчи сифатида майдонга чиққан кучлар вакиллари иштирокида ҳам узоқ даврлар изчил ва мунтазам ишланган. Шунинг учун ҳам улар ҳамма замонларда умуминсоний ғояларга мос бўлиб қолаверади ва ҳар бир тоифа улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаверади. Шундай ривоятлардан бири Одам Атонинг ўғиллари Қобил ва Ҳобил ўрталаридаги кескин тўқнашув тасвирланган ибратли ва таъсирли қиссадир. Токи дунёда инсон ўз борлиғи ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилмас, токи бир-бирини ўз оғаси ёки иниси сифатида меҳр билан қадрламас, токи бу йўлда хатоларга йўл қўяр, улардан надомат чекар экан, бу қисса ўз аҳамиятини йўқотмайди. “Қоб-ИЛ” ана шу ривоят асосида яратилди. Фақат унда ривоят рамзлари бир оз кучайтирилди ва ўз давримизга хос баъзи масалаларга ҳам эътибор қаратилди. Улардан бири жамият томонидан қабул қилинган қонунларга эҳтиром билан муносабатда бўлиш ва бу орқали хатоларга йўл қўймаслик масаласидир. Зеро, шундай йўл тутмаганлар Ил – Ҳақ ҳамда халқнинг ғазабига гирифтор, абадий бадном бўладилар. Хатолар нечоғли аламли бўлмасин, ҳаёт давом этади. Унинг шиддати ҳам шукуҳи ҳам давом этади.

Repertuar вес репертуар

Aktyorlar barcha

Teatr yangiliklari



barcha yangiliklari

Teatr haqida

О театре

Самарқандда илк бор ёзма драматургияга буюк маърифатпарвар олим, журналист, педагог Махмудхўжа Беҳбудий 1912 йилда асос солади. Дастлаб “Самарқанд” (Ўзбек,рус тилларида) газетаси 1901 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан чиқарилади. 1911-12 йилларда тарихий музей ташкил қилади. 1912 йилда ёзган “Падаркуш” фожеавий саҳна асарини Закавказия ўлка ҳарбий маъмурияти цензураси тасдиқлагач, 1913 йилнинг 17-19 ноябрларида М.Беҳбудий матбаасида А.Бадрий, Х.Шукрулло, Х.Рахматуллаев. А.Курбий иштирокида асар ўқилади ва саҳналаштириш масаласи кўрилади.

Manzillar

Samarqand viloyati musiqali drama teatri
Manzil: Samarqand shahri, Ko'p saroy maydoni 3 uy
Telefon/Faks: (0366) 235-51-54, 235-17-60
E-mail: samteatr@bk.ru

Самарканд вилояти мусикали драма театри

2019 © samteatr.uz | Samarqand viloyati musiqali drama teatri